Ўзбекистонда пенсия ва нафақа олувчи фуқаролар сони маълум қилинди
Жамият
−
19 Январь 2021
9144Ўзбекистонда 2021 йил 1 январь ҳолатига пенсия олувчиларнинг умумий сони 3 млн 824 мингни ташкил қиляпти. Бу ҳақда Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маълум қилди.
Жамғарма маълумотига кўра, пенсия олувчиларнинг аҳоли сонидаги улуши 11,2 фоизни ташкил қилган. Бу 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 147,2 минг нафар ёки 4 фоизга кўп.
Шундан, 2 млн 849 минг нафари (74,3 фоиз)ни ёшга доир пенсия, 386,5 минг нафари (10,1 фоиз)ни ногиронлик пенсия, 189,1 минг нафари (5,0 фоиз)ни боқувчисини йўқотган пенсия олувчи оилалар ва 400,3 минг нафари (10,6 фоиз)ни нафақа олувчилар ташкил қилди.
2020 йилда 333 минг 450 нафар фуқароларга янги пенсия ва нафақалар тайинланган.
Пенсия жамғармасининг 2020 йил учун даромадлар режаси 20 трлн 134 млрд сўм бўлиб, ижроси 20 трлн 592 млрд сўмни (шундан, солиқлардан ташқари тушумлар миқдори 176,2 млрд сўмни) ташкил этган.