Ўзбекистонда ов мавсуми тўхтатилади

Жамият

image

Бугун, 28 февраль кунидан бошлаб Ўзбекистонда ёввойи ҳайвонлар ва қушларни овлаш мавсуми тўхтатилади. Бу ҳақда Табиат ресурслари вазирлиги инспекция бошлиғи Адҳам Қурбонов маълум қилди.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 8 июндаги “Ов қилиш ва овчилик хўжаликлари тўғрисида”ги қонунида белгилаб қўйилган тартиб – қоидаларга мувофиқ, жорий йилнинг 28 февралидан республикада ёввойи ҳайвонларни ва қушларни овлаш учун ов мавсуми якунланди.

Шу муносабат билан барча овчилар ов йўлланмаларини 10 кун муддатда Ўзбекистон Овчи ва балиқчилик спорти бирлашмалари ва унинг ҳудудларидаги бўлинмаларига қонунда белгиланган тартибда топширишлари сўралади.

Акс ҳолда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисми билан 3 миллион сўмдан 4 миллион 500 минг сўмгача жаримага тортилишига ёки кейинги бир йил давомида худди шу модда билан жавобгарликка тортилган бўлса, ов қуроли мусодара қилиниб, 4 миллион 500 минг сўмдан 6 миллион сўмгача жаримага тортилишига сабаб бўлиши мумкин.

“Барча фуқароларга ов қилиш билан боғлиқ қонунбузарлик ҳолатлари юз берганда (1157) қисқа рақамига ёки ҳудудий бошқармаларга мурожаат қилишларини эслатиб ўтамиз”, дейди Адҳам Қурбонов.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг