Ўзбекистонда оила қуриш учун энг оммалашган ёш маълум бўлди

Жамият 53255
image

Ўзбекистонда жорий йилнинг январь-апрель ойида ёши 50 дан ошган 485 нафар аёл ва  2088 нафар эркак турмуш қурган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.

Статқўмга кўра, январь ойида 20 ёшгача никоҳ қуриш бўйича қизларнинг ошиғи олчи бўлган. Ўтган ойда 19 976 нафар 20 ёшгача бўлган қиз турмушга чиққан бўлса, бор-йўғи 702 нафар 20 ёшгача бўлган йигитчалар куёв бўлган. 

Йигитлар ва қизлар орасида оила қуриш ёшининг 20-30 ёш оралиғи энг яхши давр сифатида танланаётганини қуйидаги маълумотдан ҳам кўриш мумкин. Ўтган ой 20-30 ёш оралиғидаги 42 543 та қиз ва 55 984 та йигит оила қурган. 

Ўттиздан ўтган ўтин, қирққа чиққан қирчиллаган деган гапларни қўйинг. Турмуш қуриш борасида бу ёшдагилар ҳам чакки эмас. 31-40 ёш оралиғидаги 7 264 аёл, 10 014 эркак январда ўз жуфтини топган.

41-50 ёш орасида турмуш қурганларнинг 1 605 нафарини аёллар,  3 085 нафарини эркаклар ташкил этмоқда. 

Муҳаббат ёш танламайди. Шу маънода ўтган ойда 51 ва ундан катта ёшдаги  485 нафар аёл ва 2088  эркак турмуш қуришга жазм қилган.

Маълумот учун, 2022 йилнинг май ойида республика бўйича 18 492 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 2727
Рейтинг: 3
t
×