Ўзбекистонда ОДР ташкил топганининг 104 йиллиги нишонланди

Олам

image

Бугун, 28 май – Озарбайжон Демократик Республикаси ташкил топган кун. Мазкур тарихий воқеага 104 йил тўлиши муносабати билан пойтахт Тошкентда расмий Озарбайжон Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси ва Ҳайдар Алиев маданият маркази томонидан расмий қабул маросими ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов, Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов, Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Гусейн Гулиев ва Ҳайдар Алиев номидаги маданият маркази директори Самир Аббосов, хорижий мамлакатлар элчилари ва дипломатик корпус вакиллари, жамоатчилик фаоллари ва журналистлар иштирок этди. 

Озарбайжонда Озарбайжон Демократик Республикаси (АДР) ташкил топганининг 104 йиллиги нишонланмоқда. 

ОДР – мусулмон шарқида биринчи демократик республика ташкил этилганлиги ҳақида 1918 йил 28 майда Тифлисда Мамад Эмин Расулзода раислигидаги Миллий кенгаш эълон қилди. 

Ўша кунларда Баку большевиклар ва арман тўдалари томонидан босиб олинди ва шунинг учун Фатали Хон Хойский бошчилигидаги Озарбайжон муваққат ҳукумати бир муддат Ганжа шаҳрида фаолиятини давом эттирди. 

Усмонийлар давлати Озарбайжон мустақиллигини биринчи бўлиб тан олди. 

Ғоқчай, Салян, Агсу ва Курдемир вилоятлари ва Баку шаҳри арман ва большевиклар қўлидан 1918 йил 15 сентябрда озод қилинди. Баку учун бўлган жангларда Кавказ ислом армиясининг 1130 нафар ҳарбий хизматчиси ҳалок бўлган. 

Озарбайжонда қисқа вақт ичида иқтисодиёт, таълим, диний ва бошқа соҳаларда ислоҳотлар амалга оширилди. 

Озарбайжоннинг "Мустақиллик Декларацияси"да ирқи, дини ва жинсидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқлар таъминланди. Озарбайжон мусулмон шарқида аёлларга сайлов ҳуқуқини берган биринчи давлат бўлди. 

Миллий валюта ва почта маркалари ҳам муомалага киритилди, давлат банки ва Баку давлат университети ташкил этилди. 

26 июнда Озарбайжонда миллий армияси тузилди. Бунда Усмоний қўшинларининг зобитлари муҳим роль ўйнади. 

Ҳукуматнинг 1918 йил 27 июндаги қарори билан туркий тил ОДРда давлат тили деб эълон қилинди. 

Агар илгари кўпгина мактабларда ўқитиш рус тилида олиб борилган бўлса, ОДР тузилгандан кейин туркий тилда ўқитиш мажбурий бўлиб қолди. 

1918 йил 7 декабрда 120 ўринли миллий парламент ўз фаолиятини бошлади, унда барча сиёсий партиялар ва мамлакат аҳолисининг этник гуруҳлари вакиллари иштирок этди. 17 ойлик фаолияти давомида парламент 230 та қонун лойиҳасини қабул қилди. 

1920 йил 28 апрелда Қизил Армия отрядлари Озарбайжонни босиб олиб, Озарбайжон Демократик Республикасининг мавжудлигига чек қўйди. 

Аксарият давлат амалдорлари ва зиёлилар мамлакатни тарк этган. Озарбайжон асосчиси Мамад Эмин Расулзода умрининг сўнгги йилларини Туркияда ўтказди. 1949 йилда Анқарада Озарбайжон Маданият Жамиятини тузиб, ўз мамлакатидаги вазият ҳақида гапиришда, китоблар ёзишда, анжуманлар ташкил этишда давом этди. 

Расулзоданинг “Бир марта кўтарилган байроқ энди тушмайди” деган сўзлари бутун озарбайжонликларнинг шиорига айланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Озарбайжон

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг