Ўзбекистонда ногиронликни муддатсиз даврга расмийлаштириш имконияти пайдо бўлди

Жамият 3594
image

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати фаолияти ҳамда болаларга ногиронликни белгилаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 декабрдан:

•    шахс соғлиғининг ҳолатига кўра, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг тиббий-ижтимоий эксперт комиссиясига бориш имконига эга бўлмаган ҳолатда ногиронликни белгилаш бириктирилган ҳудудларга чиқиб кўчма мажлисларда, шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ҳамда сиртдан кўрикдан ўтказиш орқали ташкил этилади;

•    ногиронлик белгилари аниқ кўриниб турган, анатомик нуқсонлари бўлган шахсларни клиник-функционал маълумотларни олишга доир қўшимча текширувдан ўтказмасдан туриб, тасдиқланган касалликлар рўйхати асосида фуқаро иштирокисиз улар ногиронлиги бўлган шахс деб топилганда ногиронлик муддатсиз даврга белгиланади;

•    тиббий-ижтимоий эксперт комиссияси томонидан ногиронлик тўғрисидаги маълумотномаларда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ишлаши мумкин бўлган касблар бўйича тавсиялар берилади.

2022 йил 1 августдан Тошкент шаҳрида, 2023 йилдан республиканинг бошқа барча ҳудудларида ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий-ижтимоий эксперт комиссияларида ҳисобга олиш ва кўрикдан ўтказишнинг янги “Тиббий-ижтимоий экспертиза” электрон ахборот тизими жорий этилади.

Қарорга кўра, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекциясининг педиатрия тиббий-ижтимоий эксперт комиссиялари ташкил этилиб, шу муносабат билан Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг шифокорлари зиммасига 18 ёшгача бўлган болаларга ногиронликни белгилаш бўйича юклатилган қўшимча функциялар бекор қилинди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 130
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×