Ўзбекистонда никоҳлар сони йилдан йилга камайиб бормоқда
Local
−
25 October 2025 9492 1 minute
2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида 177 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси хабар берди.
Маълум қилинишича, қайд этилган никоҳлардан 91,2 мингтаси шаҳар жойларида, 85,8 мингтаси эса қишлоқ ҳудудларида тузилган.
Сўнгги йилларда никоҳлар сонида изчил камайиш кузатилмоқда. 2021 йилда 206,8 мингта никоҳ қайд этилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 197 мингтага, 2023 йилда 184,5 мингтага, 2024 йилда эса 179,4 мингтага тушган. 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида эса 177 мингта никоҳ рўйхатга олинган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда аҳоли сони 38 млн 069,1 минг кишига етганди. Ушбу сондан 18 млн 896,6 минги (49,6 фоиз) аёллар, 19 млн 172,5 минги (50,4 фоиз) эса эркакларга тўғри келади. Аҳоли ўсиши ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 713,7 минг кишига ёки 1,9 фоизга кўпайган.
Live
AllIspaniya migrantlarni Seutani tark etishga majbur qilish uchun ularni suv va o'tsiz qoldirmoqda
17:40
Toshkentdagi o'pirilib tushgan yo'l o'tkazgich qurilishida 7,4 mlrd so'm eb yuborilgani ayon bo'ldi
17:28