Ўзбекистонда йил бошидан бери нечта одамда қизамиқ аниқлангани маълум бўлди

Саломатлик

image

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти йил бошидан бери Ўзбекистонда қизамиқ билан касалланиш кўпайганини маълум қилган эди. Ушбу ҳолат бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълумот берди.

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида фаол олиб борилган эпидемиологик суриштирувлар натижасида, Ўзбекистон бўйлаб 37 нафар беморда қизамиқ касаллиги тасдиқланган. 

Қизамиқ касаллиги бўйича мураккаб эпидемик вазиятнинг олдини олиш мақсадида, республикада 2022 йилнинг 16 ноябрь – 30 декабрь кунлари 6 ойликдан – 5 ёшгача бўлган болаларни қизамиқ-қизилчага қарши оммавий эмлашлар ўтказилган. Эмлаш тадбирлари натижасида режадаги 3 355 900 нафар болаларнинг 3 303 582 нафари ёки 98,4% эмлаш билан қамраб олинди ва ҳозирда ҳам эмлаш ишлари давом эттирилмоқда. 

“Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш жоизки, ҳозирда республикамизда касалликка қарши барча зарур профилактик чоралар кўрилмоқда, эпидемик вазият барқарор ва тўлиқ назоратга олинган”, дейилади хабарда.

Қайд этиш жоиз, 2022 йил якуни бўйича дунё бўйича 155 минг ҳолатда қизамиқ касаллиги рўйхатга олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖССТ қизамиқ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг