Ўзбекистонда мобил телефон импорти кескин ошди

3-саҳифа 6382
image

Ўзбекистонга 2022 йилнинг январь-апрель ойларида хориждан қиймати 71,2 млн  долларга тенг бўлган 976 645 дона мобил телефон импорт қилинди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Ойлар кесимида телефон импорти:

•  январь – 129 766 дона;
•  февраль – 284 461 дона;
•  март – 286 056 дона;
•  апрель – 276 362 дона.

Шунингдек, Ўзбекистон 4 ой мобайнида мобил телефонларни энг кўп импорт қилган давлатлар:

•  Хитой – 741 546 дона;
•  Вьетнам – 121 376 дона;
•  Ҳиндистон – 62 612 дона;
•  БАА – 46 137 дона;
•  Қозоғистон – 3 663 дона;
•  Жанубий Корея – 1 286 дона.

Таъкидлаш лозимки, телефон импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 320 900 донага ошган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 258
Рейтинг: 3
t
×