Ўзбекистонда “Мирзиёномика” номли китоб ёзилди 

Жамият

image

Жамоатчилик вакили Беҳруз Ҳамзаев “Мирзиёномика. Марказий Осиё йўлбарсининг сакраши” (Mirziyonomics. Leap of Central Asian tiger) номли китобни нашрдан чиқарди. Бу ҳақда унинг ўзи ижтимоий тармоқлардаги саҳифаси орқали хабар берди. Китобда Ўзбекистон Республикасинининг 2030 йилгача рақамли трансформасияси стратегияси ҳақида сўз боради. 

“Менинг янги китобим “Мирзиёномика. Марказий Осиё йўлбарсининг сакраши” чиқди ва Mirziyonomics.uz сайтида бепул юклаб олишингиз мумкин! Ўйлайманки, бизнинг мамлакатимиз ва халқимиз фаровон ҳамда ривожланган мамлакатда яшашга лойиқдир ва бу китоб уни қуришда менинг 2 центимдир”, дея қайд этган Беҳруз Ҳамзаев.

Қайд этилишича, китоб орқали илгари сурилган стратегияни яратиш бўйича ғоя 2018 йилда туғилган ва уни тайёрлаш ишлари 3 йил давом этган. Муаллиф электрон китоб тарзида тақдим этилган стратегияни рақамли Ўзбекистонни ривожлантиришга янги қараш, бефарқ бўлмаган ёшлар жамоасининг таклифи сифатида ифода этади. 

Китобнинг асосий йўналиши ахборот-коммуникация технологияларини интеграциялашуви орқали давлат бошқарувини, шунингдек, бизнес ва ижтимоий соҳаларни такомиллаштириш ва соддалаштиришга қаратилган.

Қайд этилишича, 2030 йилгача Ўзбекистон иқтисодиётини рақамли ўзгартириш стратегияси ёки “мирзиёномика” икки қисмдан иборат: 

•  биринчиси – стратегиянинг асосий устуворликлари, олд шартлари ва йўналишлари тасвирланган китоб ва веб-сайт; 

•  иккинчиси – бу аниқ чоралар ва босқичма-босқич ҳаракатлар тавсифланган стратегиянинг “амалий қисми”. 

Ҳукумат Стратегияни амалга оширишдан манфаатдор бўлса, муаллиф ҳужжатнинг бу қисмини ошкор қилишга ва тақдим этишга тайёр эканлигини баён қилмоқда. 

Хўш, китоб номи нима учун Президент Мирзиёевнинг фамилияси билан боғлиқ. Қайд этилишича, “Мирзиёномика” атамаси тасодифан пайдо бўлмаган, жаҳон сиёсати тарихида турли мамлакатларнинг таниқли раҳбарларининг ислоҳотларини билдирувчи шунга ўхшаш таърифлар мавжуд: “Рейганомика” (АҚШ), “Абэномика” (Япония), “Тэтчеризм” (Буюк Британия), “Рожерномика” (Янги Зеландия). 

“Ўзбекистон ҳақиқатни, мавжуд муаммоларни ва мумкин бўлган ечимларни объектив баҳолаш асосида Президент томонидан белгилаб берилган катта ислоҳотлар босқичини бошидан кечирмоқда. “Мирзиёномики”нинг асосий мақсади – давлат, миллий бизнес ҳамда фуқаролик жамиятининг иштироки асосида Ўзбекистонда рақамли иқтисодиёт институтларини яратишдан максимал самарага эришиш учун муҳим чоралар ва қадамларни аниқлаш”, дейди Ҳамзаев.

Беҳруз Ҳамзаев номи жамоатчилликка яхши таниш. У бугунгача “World Influencers Network”га асос солган. “ZIYO FORUM” ривожланиш ва таълим жамғармаси директори ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда. Шунингдек, у Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раисининг собиқ маслаҳатчиси лавозимида ҳам фаолият юритган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

342

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг