Ўзбекистонда мактаб битирувчисига аттестат бериш тартиби ўзгартирилади
Жамият
−
01 Июль 2021
28916Ўзбекистонда мактабларнинг 10–11-синф ўқувчиларини меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва ҳунарларга ўқитиш тизими йўлга қўйилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ёшлар ва талабалар форумида маълум қилди.
“Бундан буён мактаб битирувчисига аттестат беришда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган камида битта касб ёки ҳунарни эгаллаш мажбурий қоида бўлади. Бу тизим давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат таълим ташкилотлари билан бирга йўлга қўйилади”, дейди Шавкат Мирзиёев.
Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, олиб борилган амалий ишлар натижасида ўтган 8 ой мобайнида "ёшлар дафтари"га кирган 430 минг нафар йигит-қизнинг муаммоларини ҳал этиш учун 300 миллиард сўм маблағ йўналтирилган.
Жумладан, "темир дафтар"даги оилалар фарзандлари бўлган 2 мингдан зиёд талабаларнинг контракт пули тўлаб берилди.
LiveБарчаси