Ўзбекистонда маҳаллий товарлар сертификати харажатлари қоплаб берилади
Жамият
−
03 Январь 1215 2 дақиқа
Ўзбекистонда маҳаллий ишлаб чиқарилган товар сертификати харажатлари давлат томонидан қоплаб берилади. Бу ҳақда ҳукуматнинг 2025 йил 29 декабрда қабул қилинган 835-сон қарори билан тасдиқланган “Маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларни қоплаб бериш тартиби тўғрисида”ги низомда сўз боради.
Мазкур низом маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, ички бозорда миллий маҳсулотлар улушини ошириш ҳамда тадбиркорлар харажатларини камайтиришга қаратилган.
Низомга мувофиқ, Президентнинг 2025 йил 27 майда қабул қилинган “Мебель ва ёғочсозлик саноатининг ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида “Ўзбекэкспертиза” акциядорлик жамияти ваколатли орган сифатида мебель ва ёғочсозлик маҳсулотларининг маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилганини аниқлаш бўйича экспертизани тўлов ундирмасдан амалга оширади.
Экспертиза натижаларига кўра, маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосаси расмийлаштирилади. Ушбу ҳужжатларни олиш билан боғлиқ харажатлар эса тадбиркорлар учун қўшимча молиявий юк бўлмаслиги мақсадида компенсация қилинади.
Хусусан, “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ томонидан маҳаллий ишлаб чиқарилган товар тўғрисидаги сертификат ёки эксперт хулосасини расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар сертификат ёки эксперт хулосасининг амал қилиш муддати давомида бир марта қоплаб берилади.
Компенсация олиш тартибига кўра, ваколатли орган ҳар ҳафта якуни билан тегишли маълумотлар киритилган реестрни компанияга тақдим этади. Мазкур реестр электрон тарзда subsidiya.epauzb.uz платформаси орқали юборилади.
Ваколатли органнинг компенсация олиш бўйича мурожаати компания томонидан мурожаат келиб тушган санадан бошлаб 7 иш куни мобайнида кўриб чиқилади ва харажатларни қоплаб бериш юзасидан қарор қабул қилинади.
Live
Барчаси