Ўзбекистонда куз фаслида қандай об-ҳаво бўлиши прогноз қилинди
Жамият
−
26 Август 2023
28626Гидрометеорология хизмати кириб келаётган сентябрь, октябрь ва ноябрь ойларида Ўзбекистон ҳудудида қандай об-ҳаво кузатилишини прогноз қилди.
Сентябрь
Кузнинг дастлабки 30 кунлигида Ўзбекистонда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёрида бўлиб, баъзи жойларда 1−1,5 даража юқори бўлади ва 18-25 даражани ташкил этади.
Ўртача ойлик ҳарорат аномалияси ва унинг ўртача кўп йиллик қийматлари прогнози
Ойнинг биринчи ярмида ҳарорат асосан кечалари 13-18 даража, кундузи 33-38 даражага исийди. Иккинчи ярмида ҳарорат кечалари 13-18 даражадан 8-13 даражагача, кундуз кунлари 30-35 даражадан 23-28 даражагача тушади.
Ойлик ёғингарчилик миқдори аномалияси ва ой учун ёғингарчилик меъёри прогнози
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёридан кам, баъзи жойларда нормаль бўлиши кутилмоқда (меъёр 3-8 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 0,02 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 9-28 мм гача).
Октябрь
Ушбу ойда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати республика бўйича меъёрида бўлиб, 10-12 даражани, жанубда 16-18 даража илиқ ҳаво ҳароратини ташкил этади.
Ўртача ойлик ҳарорат аномалияси ва унинг ўртача кўп йиллик қийматлари прогнози
Ой давомида ҳарорат кечалари 10-15 даража илиқдан 3-8 даража илиққача ўзгариб туради, ой охирида 0/-2 даражагача совиши мумкин. Кундузи 23-28 даража илиқдан, 13-18 даражагача ўзгариб туради. Шимолда, ой давомида ҳаво ҳарорати кечалари 8-13 даража илиқдан, 1-6 даража ҳароратгача ўзгариб туради, 0/-3 даража совуқ ҳарорат ҳам кузатилиши мумкин. Кундуз кунлари 12-17 даража илиқдан, 20-25 даража илиққача ўзгариб туради.
Ойлик ёғингарчилик миқдори аномалияси ва ой учун ёғингарчилик меъёри прогнози
Ойлик ёғингарчилик миқдори меъёр атрофида, баъзи жойларда меъёридан кўп, шимолда ва жанубда баъзи жойларда меъёридан кам (меъёр 12-26 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 3-11 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 27-70 мм гача) бўлади.
Ноябрь
Мазкур ойда ўртача ойлик ҳаво ҳарорати ўртача кўп йиллик қийматларга яқин бўлиб, 2-8 даража илиқни, жанубда 10 даражагача илиқни ташкил этади.
Ўртача ойлик ҳарорат аномалияси ва унинг ўртача кўп йиллик қийматлари прогнози
Мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик меъёрий бўлиши прогноз қилинмоқда. Фақат республиканинг жануби-ғарбида бироз эҳтимоллик билан ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.
Ойлик ёғингарчилик миқдори аномалияси ва ой учун ёғингарчилик
Бу ойда ёғингарчилик меъёри 37-48 мм, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийсининг айрим жойларида 8-36 мм, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 65-113 мм гача бўлади.
LiveБарчаси