Ўзбекистонда кутубхоначилар куни ўтказилади

Жамият

image

Бугун, 11 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати аъзолари“Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини кўриб чиқди. 

Қонуннинг мақсади ва вазифаси ахборот-кутубхона тизими ходимларини рағбатлантириш, ушбу касб нуфузини ошириш, кутубхоначилик ишига ёш тараққийпарвар кадрларни жалб қилишдан иборат. Бу ахборот-кутубхона муассасаларини илғор технологияларни кенг жорий этиш асосида ривожлантиришга ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштиришга кўмаклашади. 

Қайд этилишича, ушбу Қонун қабул қилиниши ахборот-кутубхона соҳаси ривожига жиддий таъсир кўрсатишга, мазкур соҳа муассасаларини аҳоли, шу жумладан ёшлар орасида кенг оммалаштиришга, юқори малакали кадрлар сонини оширишга хизмат қилади. 21 май Ўзбекистон Республикаси ахборот-кутубхона тизими ходимлари куни сифатида белгиланади.

Сенаторлар томонидан Қонун маъқулланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистонда кутубхоначилар куни

Баҳолаганлар

25

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар