Ўзбекистонда коронавирусдан соғайганлар 47 мингдан ошди

Жамият 7397
image

Бугун, 19 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 238 нафарга ортиб, 50 872 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари:

•    183 нафари Тошкент шаҳрида;
•    33 нафари Наманган вилоятида;
•    22 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, асли  Китоб туманилик, пойхтахтда даволанган 70 ёшли Р.С. (аёл) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 71 ёшли З.К. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 236 нафар, Тошкент вилоятида 89 нафар, Наманган вилоятида 72 нафар, Андижон вилоятида 21 нафар, Қашқадарё вилоятида 17 нафар, Самарқанд вилоятида 16 нафар, Хоразм вилоятида ҳам 16 нафар, Сурхондарё вилоятида 4 нафар, Фарғона вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 2 нафар бемор тузалди. 

Шундай қилиб, 47 121 (+476) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозир 3 326 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 223
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×