Ўзбекистонда коронавирус юқтиришнинг кунлик рекорди яна янгиланди. Бир бемор вафот этди
Жамият
−
25 Март 2021
13317Кеча, 24 март куни Ўзбекистонда 138 кишида COVID-19 аниқланиб, коронавирус билан касалланиш бўйича кунлик кўрсаткич йил бошидан бери рекорд даражага етди. Жорий йилнинг 24 март ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 81 816 (+138) нафарни ташкил этмоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 3 нафари Жиззах вилоятида,
- 2 нафари Наманган вилоятида,
- 2 нафари Самарқанд вилоятида,
- 20 нафари Тошкент вилоятида,
- 111 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 624 нафарга этди.
Кеча кун давомида:
- Бухоро вилоятида 5 нафар,
- Хоразм вилоятида 3 нафар,
- Тошкент вилоятида 19 нафар,
- Тошкент шаҳрида 71 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 80143 (+98) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 98 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1049 нафар бемордан 191 нафари оғир, 85 нафари эса ўта оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15