Ўзбекистонда коронавирус вакцинаси синовида кимлар қатнашиши мумкин?
Жамият
−
30 Октябрь 2020
9859Аввалроқ, Хитойда тайёрланган вакцина Ўзбекистон ҳам синовдан ўтказилши режалаштирилгани ҳақида хабар берган эдик.
Ҳар қандай препаратнинг ҳам ўзига яраша ножўя таъсирлар бўлади. Асосийси препаратларни барчага бирдек қўллаб бўлмайди. Ўзбекистонда кимлар вакцина синовида қатнашиши мумкин? Бу саволларга ССВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Одилова маълум қилди.
“Ҳар бир мамлакатда янги дори-дармонлар ишлаб чиқарилганидан кейин у бир неча босқичларда синовлардан ўтказилади, жумладан вакциналар ҳам.
Синовда қатнашиш учун кўнгиллилар ўз хоҳишларига кўра танлаб олинади. Коронавирус касаллигига қарши вакцинани синовдан ўтказишда ушбу касалликка чалинмаган ва организмида иммуноглобулин G шаклланмаган кўнгиллилар қатнашиши мумкин”, дейди Одилова.
Маълумот учун, Ўзбекистонда клиник синовлар 18 ва ундан катта ёшдаги кўнгилли инсонларда ўтказилиши кутилмоқда. Синов бошланишидан олдин Хитой Халқ Республикаси вакиллари томонидан эмлаш шартларини тушунтиришга қаратилган бир қатор тренинглар ўтказилади.
LiveБарчаси