Ўзбекистонда коронавирус кўпроқ қайси ёшдаги болаларда учраётгани очиқланди
Жамият 08 Сентябрь 2020 15:36
15212
Ўзбекистонда бугунга келиб коронавирус инфекцияси қайд этилган беморлар сони 44 мингдан ошди. Мамлакатда болалар ўртасида вирусга чалиниш даражасининг энг кўпи 7-18 ёшгача бўлган болалар ўртасида қайд этилган. Бу ҳақда коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Aбдусаматова маълум қилди.
Штаб аъзосининг айтишича, Ўзбекистондаги болалар орасида коронавирусга чалиниш ҳолати 7-18 ёшгача бўлган болаларда кўп учрамоқда. Ушбу кўрсаткичнинг 55 фоизини болалар ташкил этган.
“Ҳозирги кунда болалар қолаверса катталар учун ҳам короновирус юқишидан асровчи дорилар ўйлаб топилмаган. Лекин болалар орасида соғлом турмуш тарзини, кун тартибини тўғри ташкил этиш ҳамда барча санитария гигиена қоидаларига амал қилиш орқали иммунитетни ошириш мумкин”, дейди Барно Aбдусаматова.