Ўзбекистонда киберхавфсизликка жавобгар ташкилот белгиланмоқда
Жамият
−
24 Январь 2022
8309Ўзбекистонда киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли давлат органи этиб Давлат хавфсизлик хизмати белгиланмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан кўриб чиқилаётган “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги қонун лойиҳасида назарда тутилган.
Киберхавфсизлик – ахборот хавфсизлиги бўлиб, у шахс, жамият ва давлат манфаатларини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш ҳолатини англатади.
Депутат Расул Кушербоевнинг сўзларига кўра, янги қонун Ўзбекистон Республикаси кибермаконида киберхавфсизлик соҳасидаги муносабатларни тартибга солади.
Шунингдек, киберхавфсизлик соҳасидаги ваколатли органнинг ваколатлари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш.
Миллий киберхавфсизлик саноатини рағбатлантириш, ривожлантириш учун ҳуқуқий базани яратиш: давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш, киберхавфсизлик бўйича мутахассислар тайёрлаш, миллий операцион тизим ва дастури таъминотлар яратиш ва бошқалардан иборат.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь