Ўзбекистонда касб ўргатадиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади
Local
−
30 June 1114 1 minute
Ўзбекистонда ҳар йили 500 минг ўғил-қизни замонавий касбга эга бўлишини таъминлайдиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади. Бу ҳақда бугун, 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашув чоғида маълум қилди.
“Бугунги куннинг муваффақият формуласи, эртанги тараққиётнинг мустаҳкам замини учта энг муҳим устунга таянади. Бу – билим, касб ва технология!
Менинг ниятим – ҳар бир йигит-қиз ана шундай имкониятга эга бўлиб, ҳаётда муносиб ўрнини топсин”, дейди Президент.
Шунинг учун ҳар йили 500 минг ўғил-қизни замонавий касбга эга бўлишини таъминлайдиган “Келажак билимлари экотизими” йўлга қўйилади.
Ҳудудларда “Ўқув маркази қуриб, ёшларга касб ва тил ўргатаман” деган ўғил-қизлар кўпайиб бормоқда. Эндиликда бу мақсадлар учун ер ва давлат объектлари имтиёзли нархда аукционга чиқарилади.
Ёшлар тўловни беш йилда фоизсиз бўлиб тўлайди. Инфратузилмага зарурат бўлса, давлат қилиб беради.
Ўқув марказини қуриш ва жиҳозлаш учун кредит ставкасининг 7 фоизи компенсация қилинади.
Қайд этилишича, ёшлар ўқув марказларига хорижий илғор ўқув дастурлари ва ўқитувчиларни олиб келса, давлат ушбу харажатнинг ярмини қоплашга ҳам тайёр.
Live
AllTurkiyada F-16 halokatga uchradi
12 August