Ўзбекистонда карантинни кучайтиришга асос борми?
Жамият
−
18 Сентябрь 2020
15415Бир неча кундирки, Ўзбекистонда карантин чораларининг кучайтирилиши билан боғлиқ гап-сўзлар диққат марказида бўлиб турибди. Бозорлар, одамлар гавжум жойларда аллақачон 15 октябрдан карантин қайтармиш деган гаплар тарқалган. Бир неча кун олдин Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик назорати давлат инспекцияси бошлиғи Нурмат Отабеков ушбу масала юзасидан мурожаат қилганди. Мутахассис бугун, 18 сентябрь куни бўлиб ўтган брифингда яна мазкур масалага тўхталди.
Унинг қайд этишича, айни вақтда карантин чораларини такроран кучайтирилишига асос бўладиган сабаб йўқ
“Коронавирус инфекцияси билан курашиши учун республика соғлиқни сақлаш тизими етарли даражада дори воситалари, тест системалар, шифо ўринлари, ИВЛ (сунъий нафас олиш аппрати), кислород концентраторлари ва тиббий махсус кийимларнинг етарли захираси ташкил этилган.
COVID-19 билан курашишда давлатимиз тиббиёт ходимлари хорижий хамкасблари билан мунтазам алоқа ўрнатди ва илғор халқаро тажрибаларни республикамиз тиббиёт амалиётига тадбиқ этиш имконияти яратилди”, дейди республика бош санитария инспектори.
Отабековга кўра, фуқаролар ўзи ва яқинларини соғлигини сақлаш учун карантин қоидаларига қатъий риоя қилиши керак.
“Республикада карантин бекор қилингани йўқ, юмшатилди холос”, дейди мутахассис. У риоя қилиниши керак бўлган талабларни эслатди:
• бу даврда йўл қўйилган масъулиятсизлик, ушбу касалликга чалиниш эҳтимолини оширибгина қолмасдан, баъзи ёндош касаллиги бор одамларда оғир кечиши, ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкинлигини унутмаслик;
• одамлар гавжум бўладиган жойларда (истироҳат боғлари, дам олиш масканлари, маҳалла, кўчалар, савдо, транспорт ва ҳ.к) аҳоли томонидан шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузилиши ҳолатларига барҳам бериш бўйича кенгайтирилган тушунтириш ва назорат тадбирларини давом эттириш, белгиланган талабларни бузган шахсларга муросасиз бўлиш;
• фуқароларга ўзлари, яқинлари ва атрофдагиларнинг соғлиғи учун масъул эканликларини доимо эслатиб туриш, уларни тартибга чақириш, шунингдек, турли сурункали касалликларга чалинган ва коронавирусни оғир ўтказиши мумкин бўлган аҳоли қатламини ҳимоя қилишга қаратилган тадбирларни бажаришда аҳолини виждонан ёндошишга чақириш.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь