Ўзбекистонда каннабис етиштириш учун қанча бож тўлаш кераклиги белгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда тиббий мақсадларда каннабис етиштиришга рухсат берувчи лицензияни олиш учун қарийб 700 млн сўм давлат божи тўлаш керак бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти имзолаган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга шу ҳақдаги тегишли ўзгартириш киритилди.

Қонунга мувофиқ, қуйидаги давлат божи белгиланган: 

•    етиштириш учун — БҲМнинг 3000 баравари (669 миллион сўм);

•    импорт ва экспорт қилиш, қайта ишлаш, сақлаш, сотиш, сотиб олиш ва ташиш учун — ҳар бир фаолият тури учун БҲМнинг 200 баравари (44,6 миллион) миқдорида белгиланган.

Шу билан бирга, каннабиснинг рухсат берилган навлари, уларни етиштириш ва айланмаси шартлари, лицензиялаш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Маълумот учун, келаси йилдан Сирдарё ва Хоразм вилоятларида тиббий мақсадларда каннабис етиштирилиши кўзда тутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

каннабис

Баҳолаганлар

713

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг