Ўзбекистонда қидирилаётган эркак Санкт-Петербургда қўлга олинди

3-саҳифа

image

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида фирибгарликда гумонланиб, қидирилаётган Ўзбекистон фуқароси ушланди. Бу ҳақда “47 news” нашри хабар берди.

Маълум бўлишича, олти йил муқаддам эркак ўз ҳамюртини алдаб, салкам 15 минг доллар пулини олиб, қочиб кетган. У бир неча йиллардан бери давлатлараро қидирувда бўлган.

Қайд этилишича, 38 ёшли ўзбекистонлик 25 март куни соат 23:00 атрофида қўлга олинган.

“У Россияга 2021 йилнинг кузида келган. Рўйхатга олиш ҳужжатларига кўра, эркак мамлакатда тўққиз кун қурилиш майдончасида ишлаш ниятида бўлган. Яқин кунларда гумонланувчи ўз ватанига депортация қилинади”, дейилади хабарда.

 Ҳозир ҳибсга олинган шахс навбатчилик жойида ва унга нисбатан “фирибгарлик” моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилган. Қидирув ташаббускорига қочқиннинг жойлашуви ҳақида ҳам маълумот берилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қирғизистоннинг Ўш вилоятида диний экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун Ўзбекистон ҳудудида қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси К.Ш.Т. қўлга олинганди. 

Райҳона Улканбаева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Санкт-Петербург Ўзбекистон

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг