Ўзбекистонда энг кўп қайси давлат капитали иштирокида корхона ташкил этилган?

Interesting

−

image

Ўзбекистонда жорий йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида Туркия капитали иштирокида 321 та янги корхона ташкил этилди ва бу энг юқори кўрсаткичдир.  

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг январь-октябрь ойларида республикада хорижий капитал иштирокида янги ташкил этилган корхоналарнинг давлатлар кесимидаги сони қуйидагича:

  • Туркия – 321 та
  • Россия – 296 та
  • Хитой – 219 та 
  • Қозоғистон – 166 та
  • Корея – 80 та.

Қайд этиш керакки, Ўзбекистон ва Туркия ташқи савдо айланмаси жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида 2,4 млрд долларни ташкил қилди. Шундан:

  • экспорт – 1,2 млрд;
  • импорт – 1,2 млрд. АҚШ долларни ташкил қилган.

Экспортда қуйидаги маҳсулотлар юқори улушга эга:
•    Рангли металлар –  740 млн.
•    Тўқимачилик маҳсулотлари – 270 млн.
•    Кимёвий маҳсулотлар – 86,5 млн.

Импортда қуйидаги товарлар юқори улушга эга:
•    Машина ва асбоб-ускуналар – 625 млн.
•    Кимёвий маҳсулотлар – 275,5 млн.
•    Қора металлар – 52 млн. АҚШ доллари.


Tags

Rate Count

405

Rating

3

Rate this article

Share with your friends