Ўзбекистонда қанча одам ишсизлиги очиқланди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2022 йилнинг январь-июнь ойларида ишсизлик даражаси 8,8 фоизни ёки 1 млн 326,6 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,9 фоизга камайди. Бу ҳақда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, 2022 йилнинг 1 июнь ҳолатида меҳнат ресурслари сони 19 млн 453,3 минг кишини ташкил этиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 100,8 фоизга ёки 153,7 минг кишига ошган.  

Иқтисодиёт тармоқларида банд бўлганлар сони 13 млн 773,6 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,9 фоизга ёки 261,3 минг кишига ошган.

2022 йилнинг 1 июнь ҳолатида расмий секторда банд аҳоли сони 6 млн  74,4 минг кишини ташкил қилиб, 2021 йилнинг шу даврига нисбатан юридик шахсларда банд бўлганлар сони 4,1 фоизга ёки 240,6 минг кишига ошгани кузатилган.

Норасмий секторда банд бўлганлар сони 5 млн 690,3 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 8,2 фоиз ёки 507,5 минг кишига камайган.

Бунда асосан, норасмий тарзда фаолият кўрсатаётган фуқароларнинг ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиши ҳамда бўш турган ерларни экин майдонлари сифатида деҳқон хўжаликларини ташкил қилиш учун ажратиб берилиши ҳисобига эришилган.

Шунингдек, хорижий давлатларга ишлаш учун кетганлар 2 млн 8,8 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 528,2 минг кишига ошиши норасмий бандларни камайишига сабаб бўлган.

Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 млн 326,6 минг кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида  8,8 фоизни ташкил этмоқда. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси 14,5 фоиз, аёллар орасида ишсизлик даражаси эса 12,8 фоизга тенг.

2022 йилнинг 1 июль ҳолатида республикамизда иқтисодий нофаол аҳоли 4 млн 353,2 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан  0,9 фоизга ёки 38,8 минг кишига ортган.  


Мақола муаллифи

Теглар

ишсизлик

Баҳолаганлар

172

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг