Ўзбекистонда қанча ОАВ фаолият олиб бормоқда?

Бу қизиқ

−

image

Жорий йил ҳисобига кўра, Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситаларининг (ОАВ) сони 1893 тага тенг. Бу ҳақда “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг “Factbook” қўлланмасида келтирилган. 

Қайд этилишича, 1893 та ОАВдан 
•    642 таси газета;
•    482 таси журнал;
•    17 таси ахборотнома-бюллетень;
•    37 таси радио;
•    72 таси телевидение;
•    5 таси ахборот агентлиги;
•    638 таси интернет нашр ва веб-сайтдир. 

Маълум қилинишича, 2016 йилда Ўзбекистонда фаолият олиб бораётган ОАВнинг сони 1514 та бўлиб, бугунга келиб улар 379 та кўпайган.

Қўшимча маълумот учун, Ўзбекистон сўз эркинлиги бўйича 2017 йилда 169-ўринни эгаллаган бўлса, 2021 йилга келиб 157-поғонани қайд этиб турибди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг