Ўзбекистонда қанча монопол корхона борлиги айтилди

Local

image

Ўзбекистонда бугунги кунда 90 та монопол корхона мавжуд. Бу ҳақда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Фаррух Қорабоев брифингда маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ислоҳотлар натижасида 31 та товар ва хизматлар бозорларига тадбиркорларнинг киришини эркинлаштириш ҳисобига етарли даражада рақобат шаклланган ва монополия ҳолатидан чиқарилган. Жами монопол корхоналар сони эса сўнгги 5 йилда 20 фоизга камайган ва бугунги кунга келиб 90 тани ташкил этмоқда.

Шунингдек, давлат иштирокидаги корхоналар сони сўнгги икки йилда қарийб 3,0 мингдан 2,1 мингтагача ёки 30 фоизга қисқарган.

Товар ва молия бозорларида рақобатни янада ривожлантириш, янги иштирокчиларни эркин кириб келишини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар учун 185 турдаги лицензия ва рухсат бериш тартиб-тамойиллари қисқартирилган ёки соддалаштирилган.


Tags

Rate Count

644

Rating

3

Rate this article

Share with your friends