Ўзбекистонда қанча ишсиз бор?

Жамият 3482
image
-

Ўзбекистонда 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишсизлик даражаси 9,4 фоизни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 фоизга, январь-июнь ойларига нисбатан 0,4 фоизга камайди. Бу ҳақда  Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди. 

Қайд этилишича, мамлакатда ишга муҳтож бўлганларнинг умумий сони 1 млн 413 минг 7 кишини, ишсизлик даражаси иқтисодий фаол аҳоли орасида 9,4 фоизни ташкил этган. 16-30 ёшгача бўлганлар орасида ишсизлик даражаси - 14,9 фоиз, аёллар орасида эса - 12,8 фоиз бўлган.

Шунингдек, жорий йилнинг 9 ойида республикада иқтисодий нофаол аҳоли 4 млн 300 минг кишини ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 0,6 фоизга ёки 26,3 минг кишига ортиши кузатилган.

Хабарга кўра, 2021 йилнинг январь-сентябрь ойларида туман (шаҳар) Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига 842 минг нафар фуқаро иш топишга ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 120
Рейтинг: 3
t
×