Ўзбекистонда июнь ойида қанча нефть ишлаб чиқарилгани очиқланди
Жамият
−
03 Август 2023
4239Жорий йилнинг июнь ойида Ўзбекистонда 63,7 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.
Дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2023-йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 391,3 минг тонна нефть ишлаб чиқарилган. Шундан 63,7 минг тонна нефть июнь ойининг ўзига тўғри келади.
Нефть ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,1 фоизга ошган.
LiveБарчаси