Ўзбекистонда ишлаган америкалик дипломат Украинага элчи бўлди

Олам 3545
image
-

Кеча, 18 май куни АҚШ Сенатининг халқаро алоқалар қўмитаси Брижит Бринкни Американинг Украинадаги элчиси лавозимига бир овоздан маъқуллади. 

DW нашрининг ёзишича,  у июнь ойида Киевдаги Америка дипломатик миссиясига келиши мумкин. 

Брижит Бринк – америкалик дипломат. Унинг дипломатик фаолияти 1996 йилда АҚШ Давлат департаментига тайинланишдан бошланган. Брижит Бринк, шунингдек, Президентнинг Миллий Хавфсизлик Кенгашида Эгей ва Кавказ бўйича директор сифатида ишлаган ва у Вашингтоннинг Туркия, Греция, Кипр, Грузия, Озарбайжон ва Арманистон билан ҳамкорлигини мувофиқлаштирган. Дипломат инглиз тилидан ташқари рус, серб, грузин ва француз тилларини яхши билади.

Бунгача Бринк АҚШнинг Словакиядаги элчиси бўлган. 2011 йилдан бери Брижит Бринк АҚШнинг Грузиядаги элчиси ўринбосари, 2014-2015 йилларда эса АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШнинг Киевдаги элчихонаси 28 февралда ёпилганидан бери кеча, 18 майда расман қайта очилди.

Камронбей Кенжаев

.
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 37
Рейтинг: 3
t
×