Ўзбекистонда инглиз тилини билиш даражаси “жуда паст” деб баҳоланди
Жамият
−
17 Ноябрь 2021
8005EF English Proficiency Index дунёнинг турли мамлакатларида инглиз тилини билиш бўйича тадқиқот олиб борди. Ўзбекистон 112 мамлакат орасида 88-ўринни эгаллади.
Рейтингда Ўзбекистон Албания ва Сурия ўртасида жойлашган инглиз тилини билиш даражаси “жуда паст” деб баҳоланадиган давлатлар гуруҳига кирди.
Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари орасида Қозоғистон 96-ўринда, Қирғизистон 101 ва Тожикистон 103-ўринда қайд этилган. Туркманистон рейтингга киритилмаган.
Инглиз тилини билиш бўйича рўйхатда Нидерландия, Австрия ва Дания етакчилик қилмоқда.
Сўнгги бир йил ичида одамларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқиши кескин камайди. Пандемия туфайли одамлар саёҳат қилишни, хизмат сафарларига боришни камайтира бошлади ва тилни ўрганиш ёки билиш даражасини сақлаб қолиш зарурати йўқолди.
Маълумот ўрнида, тадқиқот 2019 йилда 100 та, 2021 йилда эса 112 та давлат ўртасида ўтказилди.
LiveБарчаси