Ўзбекистонда иккита янги жамғарма тузилади

Жамият

image

Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ҳарбий тиббиёт академияси ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг илмий-тадқиқот фаолиятини ривожлантириш жамғармалари тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Жамғармалар Президентнинг ПҚ-4870-сон қарорига мувофиқ юридик шахс ташкил этмаган ҳолда тузилмоқда.

Жамғармалар маблағлари:

а) қуйидагилар ҳисобига шакллантирилади:

•    кўрсатиладиган пулли хизматлар ҳисобидан тушадиган маблағлар;
•    юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
•    қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар;

б)  қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:

•    75 фоиздан кам бўлмаган миқдорда – илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи таркибий бўлинмалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
•    25 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда – алоҳида ўрнак кўрсатган илмий-тадқиқот фаолиятини амалга оширувчи ҳарбий хизматчилар ва Қуролли Кучлар хизматчиларини моддий рағбатлантириш.


Мақола муаллифи

Теглар

жамғарма

Баҳолаганлар

122

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг