Ўзбекистонда ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилади

Жамият

image

Бош прокуратура тизимида Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура тузилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Бўстонлиқ туманида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш орқали туризмни жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида белгиланган.

Тошкент вилояти табиатини муҳофаза қилиш, ер ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, ҳудуднинг экологик ҳолатини янада яхшилаш ҳамда экотуризмни ривожлантиришга оид қонун ҳужжатлари ижроси устидан самарали назоратни ташкил этиш ҳамда ер майдонларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши ҳамда ноқонуний объектлар қурилишининг олдини олиш мақсадида:

•    давлат органларининг штат бирликларини мақбуллаштириш ҳисобига 10 та штат бирлигини ажратиш орқали Бош прокуратура тизимида Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура ташкил этилмоқда;

•    Табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик ижроси устидан назорат ҳамда ерлардан ноқонуний фойдаланишни бартараф этиш бўйича ихтисослаштирилган прокуратура туман ҳудудида жойлаштирилади.

Белгиланишича, давлат бошқаруви органларининг туман бўлинмаларига қўшимча ажратилаётган бошқарув ходимлари, шунингдек, янги ташкил қилинаётган давлат органлари ва ташкилотлари бошқаруви ходимлари сони тегишлича Тошкент вилояти бўйича ҳокимият, қурилиш, адлия, ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш идоралари ҳудудий бўлинмаларининг тегишли штат бирлигини мақбуллаштириш ҳисобидан тўлдирилади.

Адлия вазирлиги туман ҳокимлиги билан биргаликда уч ой муддатда консультантларни жалб қилган ҳолда давлат бошқаруви органлари ваколатларининг функционал таҳлили асосида маъмурий-бошқарув жараёнларни қайта кўриб чиқиш ва давлат хизматларини кўрсатиш ишларининг самарадорлигини оширишни назарда тутувчи тумандаги бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.

Туман ҳудудида атроф-муҳитни ифлослантирадиган зарарли саноат корхоналарини барпо этиш қатъиян ман этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

106

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг