Ўзбекистонда февраль ойида инфляция қанчага ўсгани маълум бўлди
Жамият
−
01 Март 2021
3551Жорий йилнинг февраль ойида истеъмол секторидаги товарлар ва хизматлар ўртача 0,6 фоизга қимматлашди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Ахборот хизмати хабар бермоқда.
Мълум қилинишича, жорий йилнинг дастлабки икки ойи давомида нархларнинг ўсиши 1,7 фоизни, ўртача ойлик ўсиш суръати эса 0,8 фоизни ташкил этган. Йиллик нисбатда ИНИ ўсиш суръати 11,4 фоизга етган.
Таққослаш учун, 2020 йилнинг февраль ойида товарлар ва хизматлар ой давомида ўртача 0,8 фоизга қимматлашган. Йил бошидан умумий ИНИ ўсиш суръати 1,4 фоизни, ўртача ойлик ўсиш суръати 0,7 фоизи ташкил этган.
2020 йилининг февралида йиллик умумий ИНИ 13,5 фоизга етган.
LiveБарчаси