Ўзбекистонда эркаклар кўпми ёки аёллар? Статқўм маълумот берди
Жамият
−
12 Январь 2022
34377Жорий йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда эркаклар сони аёлларга қараганда 217 024 нафарга кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Статқўмга кўра, жорий йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 35 миллион 271 минг 276 кишини ташкил этади. Шундан 17 млн 527 минг 126 нафари аёллар, 17 млн 744 минг 150 нафари эркакларга тўғри келади.
Умумий ҳисобда эркаклар аёлларга қараганда 217 минг 24 кишига кўп.
Маълумот учун, 1991 йилда республикада доимий яшовчи аҳолининг 50,6 фоизини аёллар ташкил қилган. Аммо бу кўрсаткич 2022 йилнинг 1 январь ҳолатига 0,9 фоизга камайиб, 49,7 фоизга этган.
Аввалроқ, шаҳарларда 17,9 млн киши, қишлоқларда эса 17,4 млн киши яшаши ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси