“UzAuto Motors” Equinox етказиб беришни тўхтатади

Жамият 8951
image

Chevrolet Equinox’нинг ҳозирги авлоди ишлаб чиқарилиши тўхтатилади. Шу муносабат билан Ўзбекистонда ушбу автомобиль моделини етказиб бериш бўйича шартномалар олиш учун аризаларни расмийлаштириш ҳам тўхтатилган. Бу ҳақда UzAuto Motors компанияси маълум қилди.

Ушбу автомобиль ҳозирги авлодининг ишлаб чиқарилиши тўхтатилишига сабаб қилиб моделлар қаторини янгилаш стратегияси кўрсатилган.

Хабарга кўра, UzAuto Motors АЖ компанияси дилерлик ташкилотлари билан биргаликда мижозлар олдидаги мажбуриятларининг тўлиқ бажарилишини ва Chevrolet Equinox автомобилларини ҳарид қилиш учун аввалдан шартнома тузган сўнгги мижозларга тўлиқ етказиб берилишини таъминлайди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 495
Рейтинг: 3
t
×