Ўзбекистонда энг юқори тезлик 70 км/соатга қайтдими? Расмий изоҳ берилди
Жамият
−
01 Май 2023
20296Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон ҳудудларида энг юқори тезлик яна 70 километр/соатга қайтиши ҳақида хабарлар “фейк” деб топилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Президентининг 2023 йил 28 февралдаги 27-сон Фармони билан 1 апрелдан бошлаб Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар ва туманларнинг марказларида транспорт воситалари ҳаракатланишининг энг юқори тезлиги соатига 70 километрдан 60 километргача туширилиши белгиланган. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 3 апрелдаги 140-сон Қарори билан Йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартириш киритилган.
“Ижтимоий тармоқ вакилларидан турли тахмин ва миш-мишлардан иборат асослантирилмаган маълумотларни тарқатмасликларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати қоидаларига ўзгартиришлар киритилиб, мамлакатнинг барча шаҳарларида ҳаракат тезлиги 60 км/соатдан ошмаслиги белгилангани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси