Ўзбекистонда энг арзон ош қаерда сотилаётгани айтилди
Жамият
−
01 Декабрь 2022
11316Тошкент шаҳрида 1 порция ош 26 300 сўмга баҳоланмоқда. Ушбу нарх Ўзбекистондаги энг қиммат кўрсаткич ҳисобланади. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Икки ўриндаги энг қиммат ош Самарқанд вилоятида сотилмоқда. Самарқандликлар 1 порция ош учун 24 700 сўм тўлашларига тўғри келади.
Нарх бўйича кучли учликни Жиззах вилояти якунлаб берган. Жиззахда 1 порция ош 22 300 сўмга баҳоланади.
Энг арзон ош Наманган вилоятида сотилади. Наманганликлар ошнинг 1 порцияси учун 15 000 сўм тўлайди.
Ўзбекистон ҳудудидаги ош нархлари билан танишинг:
• Қорақалпоғистон – 18 000 сўм;
• Андижон вилояти – 20 800 сўм;
• Бухоро вилояти – 21 300 сўм;
• Жиззах вилояти –22 300 сўм;
• Қашқадарё вилояти – 20 300 сўм;
• Навоий вилояти – 19 500 сўм;
• Наманган вилояти – 15 000 сўм;
• Самарқанд вилояти – 24 700 сўм;
• Сурхондарё вилояти – 20 000 сўм;
• Сирдарё вилояти – 20 700 сўм;
• Тошкент вилояти – 21 500 сўм;
• Фарғона вилояти – 18 300 сўм;
• Хоразм вилояти – 21 400 сўм;
• Тошкент шаҳри – 26 300 сўм.
LiveБарчаси