Ўзбекистонда эмлаш кўрсаткичи 100 минг дозадан ошган ҳудудлар 7 та бўлди
Жамият
−
19 Май 2021
2398Кеча, 18 майда Ўзбекистон ҳудудлари бўйлаб 65 551 доза COVID-19 га қарши вакцина қўлланилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, улардан:
- 1-босқич эмланганлар 15 894 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 49 657 нафарни ташкил қилди.
Айни кунгача ўзбекистонда жами 1 млн 412 312 доза вакцинадан фойдаланилган.
Улардан:
- 1-босқич эмланганлар 1 млн 125 995 нафарни;
- 2-босқичда эмланганлар 286 317 нафарни ташкил қилди.
18 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (11 702 доза);
- Фарғона вилояти (9729 доза);
- Наманган вилояти (8148 доза) банд қилди.
Коронавирусга қарши жами эмлашлар сони:
- Фарғона вилоятида 191 014 доза;
- Андижон вилоятида 177 190 доза;
- Наманган вилоятида 154 771 доза;
- Самарқанд вилоятида 138 227 доза;
- Тошкент шаҳрида 102 849 доза;
- Қашқадарё вилоятида 101 526 доза;
- Сурхондарё вилоятида 100 406 дозани ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
LiveБарчаси