Ўзбекистонда электр таъминотидаги чекловлар олиб ташланди
Жамият
−
11 Март
8833Ўзбекистонда ҳудудларга электр энергияси етказиб беришда 8 мартдан буён ҳеч қандай чекловлар қўлланилмаяпти. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
Қайд этилишича, табиий газ босимининг меъёрий схемага қайтгани сабаб, электр энергияси етказиб беришда 17 февралдан буён амалга киритиб келинган чекловлар бекор қилинган.
10 март куни электр станциялар орқали 238,9 миллион киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Бу режадагига нисбатан 4 фоизга кўп бўлиб, бунинг учун иссиқлик станцияларида 48,2 миллион кубометр табиий газ, 16,8 минг тонна кўмир ҳамда 4 минг тонна мазут ёқилган.
Шунингдек, Туркманистондан 15,6 миллион киловатт/соат электр энергияси импорт қилинган. Истеъмолчиларга режага нисбатан 8 фоиз кўп электр энергияси, 9 фоиз кўп табиий газ етказиб берилган.
Газ тўлдириш компрессор шохобчалари орқали 10 март куни 1 325 та автомобилларга жами 13,41 млн кубометр табиий газ сотилди, дейилади хабарда.
Умумий ҳисобда, автомобилларга газ қуйиш станциялари орқали жами 270 минг тонна суюлтирилган газ етказилган. "Ўзбекнефтгаз" томонидан барча АЁҚШларга 661 тонна автобензин етказиб берилган.