Ўзбекистонда долларнинг расмий курси рекорд даражада кўтарилди
Жамият
−
14 Март
19815Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 20,99 сўмга кўтарилиб, 12 567,01 сўмни ташкил қилди.
Евро курси эса 45,55 сўмга ошиб, 13 750,82 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 0,27 сўмга қимматлади ва 137,28 сўмни ташкил этди.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистондаги тижорат банкларида 1 АҚШ долларининг сотув курси 12 610 сўмгача кўтарилгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси