Ўзбекистонда диний зиёратгоҳлар хатловдан ўтказилади

Жамият 7869
image
-

Энди Ўзбекистондаги ташкилот ва идораларга бириктирилган муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳлар динлар таснифи бўйича (исломий обидалар, яҳудийлик, христианлик, буддавийликка оид зиёратгоҳлар ва бошқалар) тўлиқ хатловдан ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида келтирилган.

Қарорга кўра, Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда уч ой муддатда ташкилот ва идораларга бириктирилган муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни динлар таснифи бўйича (исломий обидалар, яҳудийлик, христианлик, буддавийликка оид зиёратгоҳлар ва бошқалар) тўлиқ хатловдан ўтказади.

Шунингдек, моддий маданий мерос объектлари ҳам халқаро стандартлар асосида хатловдан ўтказилади. 2022 йил 1 сентябрга қадар республикадаги Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларнинг рўйхати шакллантирилади ва “Uzbekistan.travel” ягона миллий туристик ахборот порталига жойлаштирилади.

Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Хусусий туризм ташкилотлари уюшмаси билан биргаликда Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳлар рўйхатидаги объектларнинг республика ҳудудларининг “чорлов нуқтаси” сифатида туризм йўналишларига киритилишини ва кенг тарғиб қилинишини таъминлайди.
Юлдуз Абдурашидова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 183
Рейтинг: 3
t
×