Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда 8−10 декабрь кунлари ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёғингарчилик бўлади. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Прогнозга кўра, эртага, 8 декабрь куни республиканинг кўплаб ҳудудларида ёмғир ёғади, фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Сурхондарё вилоятлари ва Фарғона водийсида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даражагача, кундузи 5-10 даражагача илиқ, шимолда кечаси -2/-7 даража, кундузи 0/-2 даража совуқ бўлади.

9 декабрь куни эса ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик фақат Ўзбекистоннинг марказий ва шарқий ҳудудларида сақланиб туради.

8-9 декабрь кунлари тоғли ҳудудларда ёғингарчилик асосан қор шаклида бўлиб, баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлади.

8-9 декабрь кунлари эса республика бўйлаб шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

10 декабрь куни республиканинг кўпчилик ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳаво ҳарорати 9 декабрь куни кечаси 0-5 даража, кундузи 3-8 даража илиқ, 10 декабрь куни кечаси -2/-3 даража совуқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.

Республика шимолида дам олиш кунлари кечаси -5/-10 даража, кундузи 0/-5 даража совуқ бўлади

Кейинги ҳафтанинг биринчи ярмида совуқ республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ҳаво ҳарорати кечалари -8/-13 даража , кундуз кунлари -3/-8 даража совуққача тушади. Республика шимолида ҳарорат кечалари -1/5-20 даража , кундуз кунлари -7/-12 даража совуқ бўлади.

Тошкент шаҳрида 7 ва 10 декабрь кунлари ёғингарчилик кутилмайди, 8 декабрда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, 9 декабрда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат 7 декабрда 9-11 даража , 8-10 декабрда кечаси 0-5 даража, кундузи 4-9 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг