Ўзбекистонда дам олиш кунлари баҳордек ўтади
Жамият
−
07 Февраль 2020
3606Келаётган дам олиш кунлари Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати 17 дан 20 даражагача иссиқ бўлади. Бу ҳақда бугун, 7 февраль куни Ўзгидромет матбуот хизматида хабар берилди.
Деярли бутун Ўзбекистон ҳудудида ушбу ҳарорат сақланиб қолади, бу эса шу даврдаги ўртача кўрсаткичдан 10−12 даражага юқори. Фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 9 февраль куни ҳарорат 3−8 даражагача тушади.
Республикада шамолнинг тезлиги 15−20 м / с гача кучайиши кутилмоқда. 9 февраль, якшанба куни Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбида ёмғир ёғади. Шуниндек Тошкентда, кечқурун ёмғир ёғади. Фарғона водийсида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 7 февралдан бошлаб Ўзбекистонда ҳароратнинг кўтарилиши Ўрта Ер денгизи минтақасида циклон ҳосил қилган иссиқ, қуруқ ҳаво келиши билан боғлиқ.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси