Ўзбекистонда чақалоқлар ўлими кўпайди

Жамият

image

2021 йилда Ўзбекистонда 7 214 нафар чақалоқ вафот этган. Бу 2020 йилдагига қараганда 160 нафарга кўп. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати Кенгашининг репродуктив саломатликни сақлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳолатини ўрганиш масаласидаги мажлисида маълум қилинди.

Йиғилишда қайд этилишича, 2021 йилда гўдаклар ўлими 7 214 тани ташкил этган бўлиб, 2020 йилга нисбатан 160 тага (7054/7214) ошган.

Бундан ташқари, ҳудудларда 2018-2022 йилларда болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури ижроси бўйича қатор камчиликлар мавжуд эканлиги таъкидланган.

Шунингдек, ҳомиладор, туғувчи, туққан аёллар ва янги туғилган чақалоқларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам сифатини яхшилаш мақсадида республикадаги туғруққа ёрдам берувчи муассасаларнинг моддий-техника базасини халқаро стандартларга мувофиқ мустаҳкамлаш ва зарур дори воситалари билан таъминлаш масаласи тўлиқ бажарилмаган.

Муҳокамалар якунида туғруқ муассасаларида оналар ва гўдаклар ўлимини камайтириш, туғруқ ёшидаги аёллар тиббий кўригини сифатли ташкил этиш, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланишини назорат қилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

201

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг