Ўзбекистонда бу йил энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

Жамият 6185
image
-

Ўзбекистонда йил бошидан бери энг кўп Cobalt автомашинаси ишлаб чиқарилгани маълум бўлди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Унга кўра, автомобиль ишлаб чиқариш саноатида 2021 йилнинг январ-июнь ойларида 31 788 дона Cobalt, 13 943 дона Nexia-3, 21 962 дона Gentra, 28 772 дона Damas, 6 085 дона Spark ҳамда 6 230 дона Labo автомобиллари ишлаб чиқарилди.

Шунингдек, Ўзбекистонда жорий йил январь-июнь ойларида жами 1 855 дона юк автомобиллари ишлаб чиқарилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,3 фоизга кўп.

Бундан ташқари, жорий йилнинг январь-июнь ойларида 495 дона автобус ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,7 фоиз кўпайган.

Январь-июнь ойларида жами 173 дона трактор ишлаб чиқарилган.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 306
Рейтинг: 3
t
×