Ўзбекистонда бошқа диний конфессияларда ҳам оммавий ибодатлар, маросимлар тўхтатилди

Local

image

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Уламолар кенгаши Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан билдирилган тавсияга кўра фатво қабул қилди. 

Унга кўра, мамлакатда эпидемиологик вазият барқарорлашгунгача жума намозлари ўрнига уйда пешин намозини ўқиш, шунингдек, беш вақт намони ҳам уйда адо этиш белгиланди. 

Ўз навбатида, бошқа диний конфессияларда ҳам ўрнатилган тартибда оммавий ибодатлар, маросимлар вақтинчалик тўхтатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Матбуот хизмати хабар бермоқда. 

“Уларга қарашли диний таълим муассасаларининг (семинария ва “монастыр”) талаба-ўқувчилари ҳам таътилга чиқарилганини маълум қиламиз”, дейилади хабарда.

Карантин даврида барча диний ташкилотларда, жумладан масжидларда, черков ва ибодатхоналар, диний таълим муассасалари, мадрасалар, семинария ва “монастыр”ларда тўлиқ дезинфекция ишлари амалга оширилади.


Tags

Rate Count

72

Rating

2.9

Rate this article

Share with your friends