Ўзбекистонда биринчи Марказий Осиё–Европа Иттифоқи саммити бўлиб ўтади 

Жамият

image

Жорий йил 22 сентябрь куни Бельгиянинг Брюгге шаҳридаги Европа коллежида Марказий Осиё давлатлари элчилари Европанинг етакчи дипломатия академияси ректори, Европа Иттифоқининг 2014-2019 йиллардаги ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича собиқ олий вакили Федерика Могерини ҳамда Дипломатия академияси тингловчилари билан учрашди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

Учрашувда Федерика Могерини келгуси йили Ўзбекистонда биринчи Марказий Осиё–Европа Иттифоқи саммити бўлиб ўтиши кутилаётганини маълум қилган.

“Икки томонлама алоқалар тобора кенгайиб бормоқда, давлат раҳбарларининг кўп томонлама учрашувлари бўлиб ўтмоқда, келгуси йили Ўзбекистонда биринчи Марказий Осиё–Европа Иттифоқи саммити бўлиб ўтиши кутилмоқда. Марказий Осиё мамлакатлари ва Европа Иттифоқи савдо ва иқтисодиёт, барқарор ривожланиш, хавфсизлик ва атроф-муҳит, ислоҳотларни амалга ошириш, инсон ҳуқуқлари ва яхши бошқарувни мустаҳкамлаш, шунингдек, минтақавий ҳамкорлик ва ўзаро боғлиқлик соҳаларида бир-бирлари учун қимматли шериклардир”, деган у.

Европа комиссияси 2024 йил бошида Брюсселда бўлиб ўтадиган инвестиция форумига ҳозирлик кўраётгани ва барқарор транспорт коммуникацияларини, хусусан, Марказий Осиёни Европа билан боғлайдиган ва минтақа мамлакатларига ташқи бозорларга қўшимча кириш имконини берувчи Транс-Каспий йўлагини ривожлантириш учун молиялаштиришга эътибор қаратилиши, шунингдек, Марказий Осиё ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳамкорликнинг энг юқори даражасига кўтарилгани қайд этилган.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Европа Иттифоқи саммит Марказий Осиё

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made