Ўзбекистонда бир ой ичида салкам 95 млрд сўмлик электр энергияси ўғирланди

3-саҳифа

image

Ўзбекистонда бир ойда 995 та истеъмолчи томонидан электр энергияси ва табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида тизимга 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилгани аниқланди. Бу ҳақда “Ўзэнергоинспекция” маълум қилди.

Жорий йилнинг январь ойида ўтказилган назорат тадбирларида 995 та истеъмолчи томонидан энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Унга кўра, 20 млн 486 минг кВт⋅соат электр энергияси ва 47 млн 387 минг метр куб табиий газ талон-торож қилинган бўлиб, давлат манфаатларига жами 94 млрд 542 млн сўм зарар етказилган.

Республиканинг барча ҳудудларида инспекция томонидан 24 969 та профилактик тадбир ўтказилиб, энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик бўйича 937 та маъмурий иш расмийлаштирилди. 

Энергия самарадорлиги, авария ва техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши юзасидан 14 та давлат корхона ва муассасасида назорат тадбирлари ўтказилиб, таъминотчи корхоналар томонидан амалга оширилган ишлар юзасидан 1 540 та объект ҳамда 2 565 та ижтимоий соҳа объекти ўрганилди.

Реактив қувватни компенсация қилувчи қурилмалар ўрнатиш юзасидан тадбиркорлик субъектларида тушунтириш ишлари олиб борилиб, 13 145 та истеъмолчига тегишли кўрсатмалар берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон электр энергия

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг