Ўзбекистонда бир кунда қарийб 500 киши коронавирусдан соғайди

Жамият

image

Бугун, 17 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони яна 242 нафарга ортиб, 49 627 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатлари: 

•    188 нафари Тошкент шаҳрида;
•    41 нафари Наманган вилоятида;
•    7 нафари Фарғона вилоятида;
•    6 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент вилоятида яшаган 59 ёшли Э.Н. (эркак) ҳамда пойтахтлик 69 ёшли Б.Т. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 342 нафар, Тошкент вилоятида 71 нафар, Наманган вилоятида 50 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Сирдарё вилоятида 6 нафар, Фарғона вилоятида 5 нафар, Қашқадарё вилоятида ҳам 5 нафар, Хоразм вилоятида 4 нафар, Сурхондарё вилоятида 3 нафар ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, Ўзбекистонда 45 970 (+496) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатда 3 244 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ССВ

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг