Ўзбекистонда бензин импорти ўтган йилга нисбатан 4 баробарга ортди
Жамият
−
28 Август 2021
3784Жорий йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 96,6 млн AҚШ долларига тенг бўлган 274,6 млн литр автомобиль бензини импорт қилинган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси Матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, бензин импорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 4 баробарга ортган.
Ўзбекистон автомобиль бензинини импорт қилган асосий давлатлар:
• Россия – 136,5 млн литр
• Туркманистон – 116,млн литр
• Қозоғистон – 15,6 млн литр
Шунингдек, ҳудудлар кесимида энг кўп бензин импорт қилган Тошкент шаҳри ҳисобланади. Импорт бензиннинг 67,7 фоизи пойтахт ҳиссасига тўғри келади.
Хориждан автомобиль бензини импорт қилган ҳудудлар (AҚШ долларида):
• Тошкент шаҳри – 65,4 млн;
• Фарғона вилояти – 11,6 млн;
• Бухоро вилояти – 8,4 млн;
• Наманган вилояти – 4,2 млн;
• Самарқанд вилояти – 3,6 млн;
• Сирдарё вилояти – 2,2 млн;
• Тошкент вилояти – 752,9 минг;
• Хоразм вилояти – 293,6 минг;
• Қорақалпоғистон Республикаси – 194,2 минг;
• Қашқадарё вилояти – 69,0 минг.
Aввалроқ, жорий йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 546,5 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилгани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь